Линклар

Тошкентда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 17 сентябр куни бўлиб ўтган йиғинида партия раҳбари Ҳотамжон Кетмоновни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатди.

Унинг номзоди партиянинг келаси ойда бўладиган съездида тасдиқланиб, Марказий сайлов комиссияси тарафидан қабул қилинса, Кетмонов иккинчи бор президентликка номзод бўлади.

2015 йилда бўлиб ўтган сайловларда ҳам Кетмонов номзоди президентликка илгари сурилганди.

Ўшанда у Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримов билан беллашганди.

Президент Каримов тўсатдан вафот этгани сабаб, мамлакат конституциясига мувофиқ мамлакатда сайловлар 4 декабрда ўтказиладиган бўлди.

16 сентябрь куни Ўзбекистондаги ЎзЛиДеп партияси мамлакат муваққат президенти Шавкат Мирзиёевнинг номзодини илгари сурганди.

"Миллий Тикланиш" партияси президент сайловига ўз лидери Сарвар Отамуродовни номзод ўлароқ эълон қилган.

"Адолат" социал демократик партияси 17 сентябрда бўлиб ўз йиғинида партия раҳбари Наримон Умаровни президентликка номзод қилиб кўрсатишга қарор қилди.

Наримон Умаров ҳам 2015 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган президентлик сайловида номзод сифатида қатнашганди.

Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган тўртта партия бор ва бу партияларнинг барчаси мамлакатдаги жорий ҳукумат сиёсатини дастакловчи партиялар саналади.

XS
SM
MD
LG