Линклар

Озарбайжонда президент ваколатларининг кенгайтирилишига қарши намойишлар бўлди


Озарбайжон пойтахти Бокуда шанба куни юзлаб одам ҳукуматга қарши норозилик намойишида қатнашди.

Намойишчилар Озарбайжонда президент Илҳом Алиев ваколатларини кенгайтириш бўйича референдум ўтказилишига норозилик билдирди.

"Яккахокимликка йўл қўйилмасин", "Биз монархияга қаршимиз" шиорлари остида ўтган норозилик тадбири ҳукумат рухсати билан Озарбайжон демократик кучлари кенгаши тарафидан ўтказилди.

Озарбайжонда Илҳом Алиевнинг президентлик муддатини узайтириш ва ваколатларини кенгайтириш бўйича референдум 26 сентябрь кунига белгиланган.

XS
SM
MD
LG