Линклар

Ашхабод халқаро аэропортида 2,3 миллиард долларга қурилган янги ҳаво терминали очилди.

Туркманистон, биргина табиий газ экспортига қарам бўлиб қолмай, Марказий Осиё мамлакатлари учун халқаро транспорт марказига айланишни мақсад қилган.

17 сентябрда терминал очилиш маросимида гапирган президент Гурбангули Бердимуҳаммедовга кўра, “Европа, Тинч океани ҳавзаси ва Жанубий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда транспорт кўпригига айланиш учун Туркманистон барча имкониятларга эга.”

Расмий Ашхабод Марказий Осиё ва Эрон ўртасидаги темир йўл лойиҳасига ҳам қўшилган.

Туркманистон, шунингдек, Каспий денгизи бўйича қиймати 2 миллиард долларга тенг бандаргоҳ қўрмоқда ва Афғонистон орқали ўтадиган темир йўл лойиҳасида иштирок этмоқда.

Аммо Туркманистонда ўта қаттиқ виза сиёсати бўлгани учун мамлакатга ҳар йили бор-йўғи 100 минг сайёҳ келади.

XS
SM
MD
LG