Линклар

18 сентябрь куни бутун Россия бўйлаб VII чақириқ Давлат Думасига сайловлар бошланди.

Биринчи бўлиб сайлов участкалари Камчаткада очилди.

Россиянинг ғарбий Калининград вилоятида сайловчилар овоз бериб бўлгандан кейин сайловлар ниҳоясига етган ҳисобланади.

Россия Думасига сайловларда жаъми 14та партия иштирок этмоқда.

Улар парламентдаги 450та ўрин учун кураш олиб боришади.

Аввалги икки сайловдан фарқли, депутатларнинг фақат ярими партия рўйхати бўйича сайланади; қолган 225 ўрин учун номзодлар якка тартибда кураш олиб боришади.

Охирги ҳафталарда ўтказилган умуммиллий сўров натижасига кўра, сайловчиларнинг 50 фоизга яқини кремлпараст "Единая Россия" ("Ягона Россия") партиясини қўллаб қувватлаётир.

Ўтган галги сайловларда кузатувчлар овоз бериш жараёнида қонунбузарликлар рўй берганини қайдга олган эди.

XS
SM
MD
LG