Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:07

Кашмирдаги ҳинд ҳарбий базасига ҳалокатли ҳужум уюштирилди


Ҳиндистон ҳарбийларига кўра, Ҳиндистон назоратидаги Кашмир минтақасида ҳарбий базага уюштирилган қуролли ҳужум натижасида 17 нафар ҳарбий ўлдирилди.

Ҳинд расмийларининг маълум қилишларича, Ури шаҳридаги ҳарбий базага тўрт нафар қуролли шахс ҳужум қилган.

Қуроллилар аввал гранталар улоқтириб, сўнгра автоматлар билан аскарларни ўққа тутганлар.

Тўрт соатча давом этган отишма натижасида тўрттала ҳужумчи ҳам ўлдирилган.

Кашмирда комендантлик соати эълон этилди.

Ҳиндистон армиясига ҳар қандай зўравонликни бостириш буйруғи берилгани хабар қилинади.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳужумга масъулларни жазолашини айтди.

XS
SM
MD
LG