Линклар

logo-print

АҚШнинг Миннесота штатида ҳужумчи 9 одамни пичоқ билан яралади


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

ФБР махус агенти Рик Торнтон Миннесоте штатининг Сент Клауд шаҳридаги ҳужумни потенциал террор ҳаракати деб атади.

Аввалроқ мазкур шаҳардаги савдо марказларидан бирида пичоқ билан қуролланган шахс одамларга ҳужум қилиб, 9 кишини яралаган эди. Улардан бир нафарининг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда.

Ҳозирча исми ошкор этилмаётган ҳужумчи полиция томонидан отиб ўлдирилган. Мазкур воқеа учун масъулиятни “Исломий давлат” гуруҳи ўз зиммасига олгани айтилмоқда.

17 сентябрь куни Нью Йоркнинг Челси даҳасида содир этилган портлашларда ҳам 29 одам ярадор бўлган эди. Лекин бу портлаш террор ҳаракати бўлмагани расман билдирилди. Полиция воқеа сабабларини ўрганишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG