Линклар

logo-print

Россия Марказий сайлов комиссияси якшанба куни мамлакат бўйлаб ўтказилган парламент сайловида берилган овозларнинг 25 фоизи санаб бўлинган ҳолатда “Единая Россия” олдинда бораётганини маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, сайловчиларнинг 50 фоизи “Единая Россия” учун овоз берган. Аввалроқ президент Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведев сайлов натижаларини кутмасданоқ “Единая Россия” сайловда ғолиб чиқди, деб баёнот берди.

Марказий сайлов комиссиясининг билдиришча, иккинчи ва учинчи ўринларда ЛДПР ва Коммунистлар партияси бормоқда.

Сайловлар кўплаб қонунбузарликлар билан ўтгани ҳақида “Яблоко”, ПАРНАС ва Коммунистлар партияси маълум қилди. Россия Ички ишлар вазирлиги Ростов вилоятида овоз бериш бюллетенлари оммавий тарзда овоз бериш қутисига ноқонуний ташланганини аниқлади.

Россия Думасига сайловларда жаъми 14та партия иштирок этди. Улар парламентдаги 450та ўрин учун кураш олиб борди.

XS
SM
MD
LG