Линклар

Ўзбекистонда ҳукумат пахтанинг харид нархларини белгилади


Cotton collection

Cotton collection

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 сентябрда қабул қилган қарори билан пахта хом ашёсининг 2016 йилги харид нархлари тасдиқланди. Lex.uz сайтида эълон қилинган қарор матнига кўра, пахта толаси навига қараб, бир тонна пахта хом-ашёси учун 317,57 минг сўмдан 2,143 млн сўмгача нарх белгиланган.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2016 йилги пахта ҳосилини йиғиб олишда қўл билан терилган ҳар килограмм ўрта толали пахта учун белгиланган хизмат ҳақи 2015 йилга нисбатан 9,6 фоизга оширилиб, 285 сўмни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG