Линклар

Текебаев: Атамбаев кадр масалаларини Ботировнинг таклифи билан ҳал қилган


 Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенешдаги "Ата Мекен" фракцияси лидери, депутат Ўмүрбек Текебаев.

Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенешдаги "Ата Мекен" фракцияси лидери, депутат Ўмүрбек Текебаев.

Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенешдаги "Ата Мекен" фракцияси лидери, депутат Ўмүрбек Текебаев бугун Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида 2010 йилги ҳокимият алмашинувидан сўнг Қодиржон Ботиров билан бир марта ҳам учрашмагани, айни пайтда у билан президент Алмазбек Атамбаев билан учрашиб, унинг таклифи билан Жалолобод вилоятида бир қатор кадр масалаларини ҳал қилиб келгани тўғрисида баёнот берди.

- Бу айтилмайдиган масала эди. Атамбаевнинг ўзи мажбур қилаяпти айтишга. Бир қатор кишиларни Ботировнинг таклифи билан лавозимга тайинлаганини Бектур Асанов ҳам билади, деди Текебаев.

Бектур Асанов – Жалолобод вилоятининг 2010 йилги ҳокимият алмашинувидан кейинги ҳокими.

Жўғўрқу Кенешдаги "Ата Мекен" фракцияси лидери, депутат Ўмүрбек Текебаев билан президент Алмазбек Атамбаев ўртасидаги информация уруши бир неча кундан буён давом этмоқда. Президент Текебаевни мародёрликда айбласа, Текебаев Атамбаевни бир қатор кўчмас мулкларни ноқонуний ўзлаштирганликда айбламоқда.

Қирғизистон парламентининг экс-депутати, қирғизистонлик ўзбеклар лидерларидан бири Қодиржон Ботиров сепаратчиликда айбланиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ботиров ўзига қўйилган айбловларни инкор қилиб келади.

XS
SM
MD
LG