Линклар

logo-print

Нью-Жерсида Элизабет темир йўл станцияси яқинидаги чиқинди қутисидан топилган шубҳали портловчи мослама 19 сентярь эрталаб портлади. Маъмурларга кўра, портлаш мослама робот ёрдамида зарарсизлантирилаётган пайтда юз берган.

Элизабет шаҳри мэри Кристиан Болуажга кўра, мутахассислар чиқинди қутисидан топилган 5 тагача портловчи мосламани зарарсизлантирган. Жароҳат олганлар тўғрисида хабар қилинмади.

Нью-Жерсида темир йўл станцияси яқинидаги чиқинди қутисидан портловчи мослама Нью Йоркнинг Манхэттенида 17 сентябрь куни содир бўлган ва 29 кишини яралаган портлашдан сўнг топилди. Нью-Жерсида эса, шанба куни қўлбола бомба портлаши оқибатида ўша куни ўтказилиши режалаштирилган хайрия марафони қолдирилди.

130 минг киши яшайдиган Элизабет шаҳри Манхэттендан жануби-ғарбда, 24 километр узоқликда жойлашган.

XS
SM
MD
LG