Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:50

Жиззах милицияси “Президент ваколатини олган одам топшириғини бажартиришга" ташланди


Жиззахликлар пахта теримига чиқишга мажбурланаётганликларини айтишади
Жиззахликлар пахта теримига чиқишга мажбурланаётганликларини айтишади

“Президент ваколатини олган одамнинг топшириғини бажармасликка ҳаққинг йўқ!” Бу сўзларни Жиззах вилояти Жиззах тумани пахта штабининг ўзини Лазиз Файзиқулов, деб таништирган ходими пахта теримига чиқишни истамаган тадбиркорга нисбатан таҳдид оҳангида қўллади.

Озодликка етиб келган аудиофайлда пахта штаби ходими Лазиз Файзиқулов дўкондорга, агар у пахта теримига чиқмаса, дўконини бутунлай беркитиб ташлаш билан таҳдид қилади.

Дўкондорга милиция ходими ҳужжатини кўрсатган Лазиз Файзиқулов пахтани бугун “70 ёшли кампирлар” ҳам тераётганини айтади.

Сурати Озодликка етиб келган Лазиз Файзиқулов пахта теримига чиқиш буйруғини бажариш “мажбурий” эканини айтади.

Қуйида пахта штаби ходими ва дўкондор ўртасида бўлиб ўтган "қизғин суҳбат"дан парча:

Полиция ходими ва дўкондор ўртасидаги мунозара
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:47 0:00
Бевосита линк

Штаб ходими: Қачондан чиқасан?

Дўкондор: Ие, мен чиқа олмайман. Ким ишлайди?

Штаб ходими: Ие, дўконлар ёпилади-ку эртадан?!

Дўкондор: Ие, ахир мен налог тўлайман.Тадбиркорларга ҳеч алоқаси йўқ-ку пахтани?!

Штаб ходими:(Кулади)

Дўкондор: Қандай алоқаси бўлади?

Штаб ходими: Қандай алоқаси бўлмайди?

Дўкондор: Масалан, налогимни ким тўлайди?

Штаб ходими: Налогингни тўхтасанда.

Дўкондор: Тадбиркорга бу (пахта терими) умуман алоқаси йўқ. Тадбиркорга халақит бериш керак эмаску?!

Штаб ходими: (истеҳзо билан) Кечириб қўясан... Пахта - давлатнинг сиёсати. Нима деяпсан сен?! Тадбиркорлигинг кеча очилди-ку. Пахта очилганига 25 йил бўлди. Мустақил бўлганидан бери давлатнинг сиёсатига кирган. Пахта стратегик аҳамиятга эга.

Дўкондор: Лекин, меҳнат кодекси деган нарса бор.

Штаб ходими: Тадбиркорликка нечи пул тўлайсан? Пахта бутун давлатни боқаяпти.

Дўкондор: Меҳнат қилиш ҳамманинг ўз ҳуқуқи, тўғрими? Мажбур эмасман!

Штаб ходими: Мажбурсан!

Дўкондор: Мен СССРда яшаётганим йўқ-ку?!

Штаб ходими: Мажбурсан! Кечириб қўйибсан. Мажбурий тартибда чиқасан сен! Шу маҳаллада яшаяпсанми, шу ерда нафас олаяпсанми?! Чиқасан как положено!

Дўкондор: Мен мажбур эмасман.

Штаб ходими: Мажбурсан! Чиқасан сен! Шу давлатда яшаяпсанми?! Мана пахта кийиб юрибсанми?! Ўша мана шу пахта! Шу терилаётган пахтадан бўлаяпти мана шу!

Дўкондор: Конституцияда ёзилганми шу?

Штаб ходими: Бош вазир топшириғи бу. Тушунаяпсанми?! Ҳозир вақтинчалик президент ваколатини олган бош вазир топшириғини бажармасликка ҳаққинг йўқ! Тушундингми? Сен бажармайман, дегин шу нарсани...

Дўкондор: Бажармайман. Бажармайман...

Штаб ходими: Кечириб қўйибсан. Ҳаққинг йўқ сени. Президент ваколатини олган одамнинг топшириғини бажармасликка ҳаққинг йўқ!

Дўкондор: Оғзаки гап бунинг ҳаммаси. Оғзаки...

Штаб ходими: Оғзаки топшириқ ҳам – топшириқ! Сен нима деяпсан?

Дўкондор: Ёзма, қонунда кўрсатилиши керак.

Штаб ходими: Кечирасан сен. Мен тилхат олиб келаман, қўл қўясан чиқмайман деб. Тушундингми?

Дўкондор: Чиқмайман, деб қўл қўйиб бераман.

Штаб ходими: Бўлди, мен сенга заявлениени олиб келаман. Бажармайман, деб қўл қўйиб берасан. Қани кўрамиз. Провокация қиласан... Ўтмайди у. Чиқишга мажбурсан сен!

Дўкондор: Мажбурмасман. Эрким ўзимни қўлимда. Мустақил давлатда яшаяпман.

Штаб ходими: Чиқасан сен. Сен бу ерда агитация қилма! Сен, аксинча, Ўзбекистонга қўшил! Чиқинглар, пахта теринглар, деб агитация қил, яхшиси! Чиқмасанг, кетингни қисиб ўтир, лекин агитация қилма, чиқманглар, деб. Мен ҳукуматнинг топшириғини бажараяпман!

Дўкондор: Ҳужжатингиз борми?

Штаб ходими: Нима деяпсан сен?! Елкамда погоним, кисcамда ҳужжатим бор! Мана ёзиб қўйипти ҳужжатимга! Файзиқулов Лазизман дедим. Ёзиб олишинг мумкин. Терамиз. Керака бўлса ўзим чиқиб тераман. Етмиш ёшли кампирлар тераяпти, сен ёш болаку ҳали...

***

Пахта - давлатнинг сиёсати, дейди милиция ходими.
Пахта - давлатнинг сиёсати, дейди милиция ходими.

Озодлик Лазиз Файзиқуловнинг ўзи билан боғлана олмади.

Исмини ошкор этмаслик шарти билан Озодликка гапирган дўкондор эса пахта теримига чиқмаслик учун ҳокимият вакилларига ҳар куни 25 минг сўмдан беришга мажбур бўлаётганини айтди.

Айни пайтда Жиззах вилояти пахта штабининг аъзоси одамларни пахта теримига чиқариш учун ички ишлар ходимлари ҳам жалб этилганини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG