Линклар

logo-print

Нью-Йорк полицияси шанба кунги портлаш ортидан Аҳмад Хон Раҳамийни изламоқда


Нью-Йорк шаҳрининг Манхэттен қисмида шанба куни амалга оширилган террористик ҳуружни уюштирганликда Нью-Джерси шаҳрида истиқомат қилувчи АҚШ ватандоши, 28 яшар Аҳмад Хон Раҳамий гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Нью-Йорк шаҳри мэри Билл де Блазио баёнот берди.

Нью-Йорк шаҳри полиция бошқармаси унинг фотосуратини тарқатди.

Рейтер агентлигига кўра, Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо портлаш чет эллик гуруҳлар томонидан уюштирилган, деган.

Шанба куни Манхэттеннинг Челси мавзеида амалга оширилган портлашдан 29 киши яраланган.

XS
SM
MD
LG