Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:35

Нью-Йоркдаги портлаш бўйича 5 киши сўроқ қилинди, Аҳмад Хон Раҳамий қидирувга берилди


АҚШ расмийларининг билдиришича, 19 сентябрь куни эрталаб бир гуруҳ сапёрлар Нью-Жерсида жойлашган темир йўл станцияси яқинидаги чиқинди қутисида топилган шубҳали мосламани робот ёрдамида зарарсизлантиришга уринаёган пайтда мослама портлаб кетган.

Элизабет шаҳри мэри Кристиан Болуаж мутахассислар темир йўл станцияси яқинида, чиқинди қутига улоқтирилган пакет ичида топилган бешга яқин шубҳали мосламани зарарсизлантиришга уринаётганини айтди.

Ҳозирча жароҳат олганлар ҳақида хабар йўқ.

17 сентябрь куни Манхэттенда амалга оширилган портлашда 29 одам жароҳат олди. Воқеа содир бўлган жой яқинида портлатилмаган яна бир мослама топилди.

АҚШ матбуоти 18 сентябрь куни кечқурун беш одам Манхэттендаги портлаш бўйича сўроқ қилингани ҳақида хабар тарқатди.

Хабарларга кўра, бу шахслар Нью-Йоркнинг Бруклин районидаги шосседа қўлга олинган ва Манхэттендаги Федерал қидирув бюроси биносига олиб борилган.

Федерал қидирув бюроси 19 сентябрь куни эрталаб сўроқ қилинган беш шахснинг бирортасига ҳам расмий айблов қўйилмаганини билдирди.

Бу хабар ортидан Нью-Йорк шаҳрининг Манхэттен қисмида шанба куни амалга оширилган террористик ҳуружни уюштирганликда Нью-Джерси шаҳрида истиқомат қилувчи АҚШ ватандоши, 28 яшар Аҳмад Хон Раҳамий гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Нью-Йорк шаҳри мэри Билл де Блазио баёнот берди.

Нью-Йорк шаҳри полиция бошқармаси унинг фотосуратини тарқатди.

Рейтер агентлигига кўра, Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо портлаш чет эллик гуруҳлар томонидан уюштирилган, деган.

Федерал терговчиларнинг айтишича, бомбада Таннерит қолдиқлари топилган. Танерит портловчи модда бўлиб, ундан ўқ отиш машқларида фойдаланилади. Уни спорт маҳсулотлари дўконларида топиш мумкин.

Бу орада Нью-Жерсида яна бир бомба портлади, натижада режалаштирилган ҳарбий хайрия тадбири бекор қилинди.

Расмийлар ҳозирча ҳужумларни халқаро терроризмга боғловчи далил йўқ эканлигини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG