Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:39

PaxtaGram: "80 килограммдан пахта териб бермасам талабалар сафидан кетишга розиман"


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGram га Telegram орқали ёзинг ва Instagram да томоша қилинг :)

Самарқанд Давлат Университети талабалари пахта йиғим-терими туфайли “КАФОЛАТ ХАТИ” беришга мажбурланмоқда

Самарқанд давлат университети

Ижтимоий-иқтисодиёт факултети

Декани доц. Ш.У. Умидуллайевга

205-гуруҳ талабаси

……………...…...дан



КАФОЛАТ ХАТИ

Мен 2016 йил пахта йиғим-теримида мунтазам қатнашишга, кунлик 80 килограммдан пахта териб беришга ва пахта мавсумида белгиланган барча тартиб-қойдаларга амал қилишга қафолат бераман. Юқоридаги шартларни бажармасам талабалар сафидан кетишга розиман.

06.09.2016 йил

XS
SM
MD
LG