Линклар

Грециядаги қочқинлар лагерида ёнғин содир бўлди


Грециянинг Лесбос оролидаги лагерда содир бўлган ёнғин уч мингдан тўрт минггача қочқиннинг халоватини бузди. Ҳозирда полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Ёнғин чоғида қочқинлар яшаган чодирлар куйиб кетган.

Шу кунда Грецияда Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига ўтиш илинжида бўлган 60 мингдан зиёд қочқин истиқомат қилмоқда. Ҳуқуқ фаоллари Грецияда жойлашган қочқинлар лагерларидаги шароитни, хусусан, уларнинг одамлар билан тўлиб-тошганини танқид қилиб келадилар. Кеча ёнғин содир бўлган Лесбос лагерида, дейлик, 5600 киши истиқомат қилади, ваҳоланки, бу лагерь кўпи билан 3000 кишига мўлжалланган.

XS
SM
MD
LG