Линклар

logo-print

Тожик прокурорлари мухолифатчиларнинг икки адвокатига 25 йилгача қамоқ жазоси сўрамоқда


Тожикистонлик адвокат Бузургмеҳр Ёров.

Тожикистонлик адвокат Бузургмеҳр Ёров.

Тожикистонда ўтаётган маҳкамада прокурорлар судланувчи адвокатлар Бузургмеҳр Ёров ва Нуриддин Маҳкамовга узоқ йиллик қамоқ жазоси сўради. Судланувчилар миллий низо қўзғаганликда ҳам айбланмоқда. Прокуратура суддан Ёровни 25 йилга, Маҳкамовни эса 23 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраяпти.

Судланувчиларнинг адвокати Муаззам Қодирова Озодликнинг тожик хизматига берган суҳбатида Тожикистонда таниқли бўлган икки адвокатнинг экстремистга чиқарилаётгани ақлга сиғмас ҳодиса эканини билдирган.

Айбловлар, афтидан, Ёровнинг Тожикистон Ислом уйғониш партияси 13 аъзосига нисбатан ўтказилган маҳкамада иштирок этгани билан боғлиқ. Бу партия ўтган йили суд томонидан “террористик ташкилот” деб эълон қилиниб, Тожикистонда фаолияти тақиқланганди. Шундан сўнг партиянинг ўнлаб тарафдори ҳибсга олинган, партия раиси Муҳиддин Кабирий эса Интерпол томонидан халқаро қидирувдаги шахслар рўйхатига тиркалган.

Ҳозир Тожикистонда беш нафар таниқли ҳуқуқшуносга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти тожик расмийларини ҳуқуқшуносларни зудлик билан ва шартсиз озод этишга чақирган.

XS
SM
MD
LG