Линклар

Атамбаев соғлиғи ёмонлашгани туфайли АҚШга бормайдиган бўлди


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев парвоз чоғида кўкрак қафасида оғриқ сезгани туфайли Америка сафарини қолдирди.

Президент матбуот хизматидан билдиришларича, Нью-Йоркни кўзлаб йўлга чиққан қирғиз делегацияси Истанбулда қўниб ўтиши керак бўлган. Парвоз чоғида Атамбаев ўзини ёмон ҳис қилган. Президентни кўздан кечирган шифокорлар унинг тезкор тиббий текширувга муҳтожлигини билдирганлар. Шифокорларнинг дастлабки хулосасига кўра, Қирғизистон президентининг юраги муолажага муҳтож.

Ҳозир 60 ёшли Атамбаев Туркияда бўлиб, унинг бир муддат ўша ерда даволаниши кутилмоқда. Унинг ўрнига Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси мажлисида қирғиз делегациясига ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев бошчилик қиладиган бўлди.

XS
SM
MD
LG