Линклар

Қозоғистонда 10 яшар қизчани зўрламоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди


Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳрида 10 яшар қизчани зўрлашга уринган ўзбекистонлик йигит ушланди.

Воқеа гувоҳларига кўра, у қизчани жинсий тажовуз мақсадида дарахтзорга судраб кирган. Бу жиноятнинг амалга ошишига 38 ёшли жезқазғанлик йигит тўсқинлик қилган ва полиция чақирган.

Полиция маълумотига кўра, қизчани зўрламоқчи бўлган 23 ёшли ўзбекистонлик йигит Жанубий Қозоғистон вилоятида яшаб келган. Ҳозирда вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилган ўзбекистонликка нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича судгача текширув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG