Линклар

logo-print

Харьковда Россия фойдасига жосусликда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди


Украина-Россия чегарасида видеокамера воситасида Россия махсус хизматлари учун маълумот йиққанликда гумонланган ўзбекистонлик қўлга олинди.

Украина Давлат чегара хизмати иддаосига кўра, Харьков вилоятининг “Плетеневка” назорат масканида 1991 йилда туғилган ўзбекистонлик йигит ушланган. Текширув чоғида унинг кўйлаги тугмаси ўрнига ўрнатилган яширин видеокамера топилган.

Қўлга олинган шахс мосламани Россия ҳудудида қайд муддати ўтиб кетганидан кейин тутилганидан сўнг Россия миграция хизмати ходимларидан олганини маълум қилган.

Жосусликда гумонланаётган шахс Украина Хавфсизлик хизмати ходимларига топширилган. Унинг Украинага ўтиш сабаблари ҳозирда тартиб посбонлари томонидан ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG