Линклар

Тожикистон ҳукумати маълумотларига қараганда, бу мамлакатнинг 1000дан ортиқ ватандоши мамлакат ташқарисида бўлган турли террористик ва экстремистик гуруҳларга қўшилиб кетган. Жорий йил 8 ойи давомида терроризм ва экстремизмда айбланаётган ўнлаб ёшлар жазони ижро этиш мақсадида Ватанига қайтарилган.

Тожикистон ички ишлар Рамазон Рахимзода маълум қилишича, Интерполнинг “Қалқон” лойиҳаси доирасида турли мамлакатлардан терроризм ва экстремизмда айбланаётган Тожикистоннинг 151 та ватандоши экстрадиция қилинган.

Буларнинг 133 таси “Исломий давлати”, 5 таси- "Жамоат Ансоруллох", 4 таси – исёнчи командир Абдухалим Назарзоданинг гуруҳи, биттадан "Хизб-ут-Тахрир", "Салафия", "24 гуруҳи" ва "Жамоати Таблиғ" гуруҳлари ва оқимларининг аъзолари ҳисобланади.

Тожикистон ИИВ маълумотларига кўра, сўнгги 1,5 йил ичида 75 нафар Тожикистон ватандоши Сурия ва Ироқдаги жанглардан кейин ихлоси қайтиб, ўз ҳоҳишлари билан Тожикистонга қайтиб келишган. Ҳукумат эълон қилишича, Тожикистоннинг 1100 дан ортиқ ватандоши Ироқ ва Суриядаги жангларда иштирок этиш учун жўнаб кетишган ва ҳозирги вақтга келиб улардан 300 тасининг ҳалок бўлганлиги тўғрисида ахборот мавжуд.

Тожикистон кўп йиллардан бери Интерполга аъзо ҳисобланади ва шунинг учун ана шу тузилманинг аъзо-мамлакатларини ўзининг терроризм ва экстремизм ҳамда бошқа оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган ўнлаб ватандошларини тутиб бериш ва экстрадиция қилишга ёрдам беришларини сўраб келмоқда.

XS
SM
MD
LG