Линклар

Ашхободда сигарет сотиладиган жойларда оммавий муштлашувлар бўляпти


Ашхободда давлат дўконидан сигарет сотиб олмоқчи бўлган оломонни милиция ҳайдашга мажбур бўлган.

Хабарларга кўра, бундай холатлар кўп бўлган, лекин цирк биноси яқинидаги дўконда 8 сентябр куни бўлган воқеа ҳақида тафсилотлар бор. У ерда эрталаб соат 8 дан сигарет сотиш бошланган, лекин икки соат ўтар-ўтмас сотувни тўхтатиб милиция чақиришга тўғри келган, чунки навбатда турган оломон назоратдан чиқиб, сотувчилар ва бир-бирлари билан тўқнашиб, муштлашиш бошланиб кетган.

Воқеа жойига етиб келган милиция нарядлари 500 дан зиёд одамни зўрға билан тинчлантирган. Бир қути сигарет 12 манатдан сотилган ва киши бошига бир қутидан ортиқ сотилмаган. Қўлда эса энг арзон сигарет 42 манат, донаси эса уч манат туради.

Мана бир неча ҳафтаки, Туркманистонда тамаки маҳсулотлари сотилмайди. Аввалроқ эса нодавлат ташкилотлар ва хусусий шахслар томонидан тамаки маҳсулотларини олиб кириш тақиқланган эди. Лекин амалда Савдо Вазирлигининг бўлинмалари аҳолини доимий ва етарли миқдорда тамаки маҳсулотлари билан таъминлашга тайёр эмаслигини кўрсатдилар, шу сабаб таъминот масаласида доимий узилишлар бор, сигаретнинг қора бозордаги нархи эса кун сайин ортиб бормоқда.

Ўша кунлари 1 доллар қора бозорда 5,5 манатдан сотилган бўлса, олиш эса 5 манатдан бўлган.

XS
SM
MD
LG