Линклар

Украина парламенти Россияда ўтган сайловни ноқонуний деб топди


Украина Олий Радаси.

Украина Олий Радаси.

Украина Олий Радаси Россияда бўлиб ўтган парламент сайловини ноқонуний деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сешанба куни украин парламентида 264 овоз билан қабул қилинган резолюцияда сайлов Украина ўз ҳудудид деб ҳисоблайдиган Қримда ҳам ўтказилгани қайд этилади.

Украина депутатлари шунинг учун ҳам Россияда ўтган сайлов ноқонуний бўлган, деган хулосага келган. Олий Рада халқаро ҳамжамиятни ҳам мана шундай қарорни қабул қилишга чақирди.

Россия 2014 йил баҳорида Украина ҳудуди ҳисобланган Қрим мухториятини аннекция қилган эди.

Якшанба куни Россияда ўтган парламент сайловларида “Единая Россия” партияси сайловчиларнинг кўпчилик овозини олгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG