Линклар

Обама жаҳон лидерларини авторитар бошқарувдан воз кечишга чақирди


Барак Обама.

Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама 20 сентябрда жаҳон лидерларини глобал инеграциялашув жараёни “курсини коррекция қилган ҳолда”иқтисодий нотенглик, толерантсизлик, авторитаризм ва изоляциялашувга сабаб бўлувчи бошқарув моделидан воз кечишга чақирди.

БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида АҚШ президенти сифатида сўнгги марта чиқиш қилган Барак Обама Россия “ўзининг унитилган шуҳратини” куч ишлатиш йўли билан қайтаришга ҳаракат қилаётганини таъкидлаб, Москвани қўшни давлатлар ички ишларига аралашиш Россияни обрўсизлантиришидан огоҳлантирди.

Обама нутқи давомида глобализация ортидан ҳукуматларнинг қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларга панжа ортидан қарагани натижасида тараққиёт хавф остида қолмоқда, деб ҳисоблашини билдирди.

XS
SM
MD
LG