Линклар

logo-print

Вашингтон Россияни Суриядаги гуманитар карвонга ҳужум қилганликда айблади


АҚШ - Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Бен Родс.

АҚШ - Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Бен Родс.

Оқ Уй Россияни ушбу ҳафтада Сурияда инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган карвонга ҳужум қилганликда айблади.

Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Бен Родс 20 сентябрь куни "Биз мазкур ҳаво ҳужумлари учун масъулиятни инсонпарварлик ёрдами олиб кетилаётган пайтда ҳаво ҳужумларини тўхтатиш мажбуриятини олган Россия ҳукумати зиммасига юклаймиз", деб билдирди.

Аввалроқ ахборот агентликлари ўз манбаларига таянган ҳолда “гуманитар карвонга ҳужум Сурия режими ёҳуд Россия ҳарбийлари томонидан уюштирилган”, деган маълумотни тарқатган эди.

19 сентябрь куни Ҳалабга инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган карвонга ҳаводан қилинган ҳужум оқибатида камида 20 одам халок бўлган. Бунинг ортидан БМТ Сурияга инсонпарварлик ёрдами етказишни тўхтатишга мажбур бўлди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун карвонга ҳужум қилганлар ортида турганларни “қўрқоқлар”, деб атади.

Россия Мудофаа вазирлиги гуманитар ёрдам рус самолётлари томонидан бамбардимон қилинганини инкор қилди. Россиянинг билдиришича, ҳужум жанггарилар томонидан уюштирилган бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG