Линклар

Петербургда йўқолган 9 ёшли ўзбекистонлик топилди


Петербург кўчаларидан бири.

Петербург кўчаларидан бири.

Петербургда йўқолиб қолган 9 ёшли Ўзбекистон ватандоши полиция томонидан қидириб топилди.

Фонтанка.Ру нашрининг ёзишича, душанба куни кечқурун полицияга 29 ёшли ўзбекистонлик аёл 9 ёшдаги ўғли йўқолиб қолгани ҳақида мурожаат қилган.

Аёлнинг айтишича, унинг ўғли 19 сентябрь куни соат 13ларга яқин уйдан чиқиб кетган бўйича, қайтиб келмаган. Ўғилнинг уйдан чиқиб кетишига оилавий жанжал сабаб бўлган.

Аёл ўғли мактабга бормаслиги ва рус тилини билмаслигини маълум қилди.

20 сентябрь куни тунда полиция йўқолган ўзбекистонлик болани топишга муваффақ бўлган ва уни онасига топширган.

XS
SM
MD
LG