Линклар

Эдуардс Стипрайс ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида иш бошлади


Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс.

Тошкентда 19 сентябрдан бошлаб Эдуардс Стипрайс Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари сифатида иш бошлади.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 20 сентябрда тарқатган маълумотномада айтилишича, бундан аввал Стипрайс Латвия ташқи ишлар вазирлиги сиёсий директори, Давлат котиби ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

У Тошкентда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги учинчи элчиси бўлди. Европа Иттифоқи делегацияси Ўзбекистон ваколатхонаси 2011 йилда ташкил этилган эди.

Стипрайс болгариялик Юрий Штрекнинг ўринга бу лавозимга тайинланди.

Стипрайс ижитмоий тармоқларда элчи сифатидаги асосий мақсади Ўзбекистгон ва Европа Иттифоқи алоқаларини мустаҳкамлаш эканини билдирди.

XS
SM
MD
LG