Линклар

Шимолий Каролинада норозилар 12 полиция ходимига тан жароҳати етказди


АҚШ Шимолий Каролина штатининг шарқий қисмида 12 полиция ходими полиция зўравонлигига қарши акциялар давомида тан жароҳати олди. Норозилик акцияси иштирокчилари 20 сентябрь куни отишма бўлган Шарлотт шаҳрида полиция машиналарига зарар етказди, йўллар ва кўчаларни тўсиб қўйди. Полиция оломонни тарқатиш учун ёш оқизувчи газ қўллади.

Бир кун аввал афроамрикалик Кейт Ламонт Скотт афроамрикалик полиция зобити томонидан отиб ўлдирилган эди. Полиция ходимларига кўра, Кейт Скоттнинг қўлида ўқотар қурол бўлган, яқинларининг айтишича, эса, Скоттнинг қўлида китоб бўлган эди.

Норозилик акциялари Оклахома штатидаги Талса шаҳри полицияси отиб ўлдирилган афроамерикаликнинг қўлида қурол бўлмагани тўғрисида баёнот берганидан сўнг бошланиб кетди. Полиция идораси олдида юзлаб киши норозилик билдирди.

XS
SM
MD
LG