Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:15

Paxtagram: Пахтакорлар дам оладиган пайти чироқ ўчирилаяпти


Жиззахлик муштарий пахтага чиққан ҳашарчилар уйга қайтиб, дам оладиган пайти электр ўчириб қўйилаётганидан шикоят қилди:

"Мен Жиззах шаҳрининг Раваллиқ маҳалласида истиқомат қиламан. Маҳалла бўйлаб свет йўқ. Ҳар куни қечқурун ўчиришмоқда. Одамлар пахта теримига ҳар куни чиқмоқда. Кун охирида пахтадан қайтган пайти свет ўчириб қўйилмоқда.

Одамлар пахта йиғим-теримидан чарчаган ҳолда келади, ювиниш керак, чой ичади ва дам олгиси келади. Нима энди бу аҳвол?, Янги ҳоким қаерга қарамоқда?"

Жиззахнинг Ғаллаорол туманида эса одамларни пахтага чиқариш учун кундузи газ узиб қўйилаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

XS
SM
MD
LG