Линклар

logo-print

Покистон бош вазири: Ҳиндистон музокара учун қабул қилиб бўлмас шартларни олға сурмоқда


Покистон бош вазири Навоз Шариф.

Покистон бош вазири Навоз Шариф.

Исломобод ва Деҳли ўртасида таранглик кучаяётган қабатида Покистон бош вазири Навоз Шариф Ҳиндистонни музокара учун қабул қилиб бўлмас шартларни олға сураётганликда айблаб чиқди. БМТ Бош Ассамблеяси сессияда чиқиш қиларкан, Шариф Исломобод “мисли кўрилмаган қуролланиш”га бефарқ қараб туролмаслиги ва бунга қарши туришни таъминлаш учун ҳар қандай зарур чораларни кўришини таъкидлади.

Шариф жаҳондаги йирик давлатлар Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги тарангликни кучайтираётган хавф-хатарга бефарқ қараб турмаслиги кераклигини ҳам билдирди. У баҳсли Кашмир минтақасидаги норозилик акцияларининг Ҳиндистон томонидан бостирилишини танқид қилди ҳамда у ердаги қотиллик ва “ваҳшийликлар” юзасидан мустақил текширув ўтказишга чақирди. Икки мамлакат Кашмир минтақасини 1947 йилдан бери талашиб келади. Бу жой туфайли Покистон ва Ҳиндистон ўртасида икки марта уруш чиққан.

Исломобод ва Деҳли ўртасидаги таранглик шу йил 8 июлида ҳинд махсус хизматлари Кашмирда танилган исёнчилар командирини ўлдирганидан кейин кучайиб кетди. Мазкур ҳодисадан сўнг бошланиб кетган норозилик намойишлари чоғида камида 80 киши ҳалок бўлган. Деҳли Исломободни Кашмирнинг Ҳиндистон назорати остида бўлган ҳудудида айирмачиларни қўллаётганликда айблаб келади.

XS
SM
MD
LG