Линклар

Исроилнинг Анқарадаги элчихонаси олдида пичоқ билан қуролланган шахс яраланди


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Исроилнинг Анқарадаги элчихонаси олдида хавфсизлик хизмати ходимлари пичоқ ўқталган кишини яраладилар.

Шаҳар маъмурияти вакилларига кўра, Туркия ватандоши экани айтилаётган гумонланувчи, афтидан, руҳан хаста одам ва унинг террорчилар билан алоқаси йўқ.

Хабарларга кўра, у газетага ўралган пичоғини олиб, элчихона томон кела бошлагани ва тўхташ ҳақидаги талабга бўйсунмаганидан кейин қўриқчилар унинг оёғидан яралаган.

- Биз унинг бинони қўриқлаётган полициячиларга ҳужум қилмоқчи бўлганми ёки элчихонани нишонга олганми – билмаймиз, - деди Исроил Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эммануэль Нахсон.

Ҳодиса чоғида элчихона ходимларидан ҳеч ким жабрланмаган.

Муҳтамал ҳужумлар тўғрисидаги огоҳлантирувлардан кейин ўтган ҳафта Анқарада қатор элчихоналар ёпилганди. Сўнгги йилда Туркияда “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари ва курд исёнчилари иштирокида бир неча ҳужум амалга оширилган.

XS
SM
MD
LG