Линклар

Пул ўтказиш тизимлари орқали Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан камайди.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга Россиядан 696 миллион доллар ўтказилган. Йил бошидан бери эса Ўзбекистонга бу мамлакатдан ўтказилган пул миқдори 952 миллион долларни ташкил қилган. Бу ўтган йилда ўтказилган пулдан қарийб 200 миллионга камдир. 2015 йил биринчи ярмида Ўзбекистонга Россиядан 1 миллиард 149 миллион доллар ўтказилганди.

Марказий банк маълумотларидан келиб чиқилса, 2016 йил бошидан бери Марказий Осиё минтақасидаги Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон каби давлатларга Россиядан ўтказилган пул миқдори камайганини, Қирғизистон ва Қозоғистонга эса, аксинча, кўпайганини кўриш мумкин. Айни пайтда Ўзбекистон Россиядан ўтказилаётган пул миқдори бўйича минтақа давлатлари орасида ҳали ҳам пешқадамликни сақлаб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG