Линклар

Ўзбекистон МСК президент сайловини ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари билан битим имзолади


Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси президент сайловига тайёргарлик ва уни ўтказиш ишларини ёритиш бўйича икки томонлама битимлар имзолади. Битимлар давлатга қарашли Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Uzreport ахборот агентлиги билан имзоланган.

“Имзоланган битимларни амалга ошириш доирасида барча даражадаги сайлов комиссияларининг фаолиятини изчил ёритиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар учун уларнинг сайловолди дастурлари қоидаларини, мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ривожланишининг муҳим масалаларига тааллуқли мустақил нуқтаи назарларини сайловчиларга, жамоатчиликка етказиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда, шу жумладан, тенг ҳажмда эфир вақти ва нашр майдони ажратиш йўли билан кенг ва тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор берилади”, дейилади Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабарида.

XS
SM
MD
LG