Линклар

Туркманистонда тамаки маҳсулотлари тақчиллиги юзага келди. Давлат дўконларида тамаки маҳсулотлари сотилмаяпти. Айрим жойларда, бир кишига бир қути сигарета сотилаётгани хабар қилинмоқда. Хабарларга қараганда, сигарет учун тортишувлар жанжалга айланиб, полиция аралашмоқда.

Хроника Туркменистана” сайтига кўра, тамаки маҳсулотлари тақчиллигига президент Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг март ойида қабул қилган қарори сабабдир. Ҳужжатга кўра, мамлакатга тамаки маҳсулотлари импорт қилиш ва минимал нарх белгилаш ваколати мутлақ Савдо вазирлигига берилган.

Бироқ, вазирлик бу жараёнга тайёр бўлмагани боис, маҳсулотни етказиб беришда доимий узилишлар вужудга келмоқда.

Натижада мамлакатда тамаки маҳсулотларини ноқонуний пулловчи қора бозор авж олмоқда ва бугунги кунда бир қути сигарет русумига қараб 50, 60 ва ҳатто 65 манатга (14-17 ёки 18,5 доллар) сотилмоқда.

XS
SM
MD
LG