Линклар

Афғонистон ҳукумати “Ҳизби Исломий” жангари гуруҳи билан тинчлик шартномаси имзолади


Гулбиддин Ҳикматиёр. 2001 йилнинг 2 октябрида Теҳронда олинган сурат.

Гулбиддин Ҳикматиёр. 2001 йилнинг 2 октябрида Теҳронда олинган сурат.

Афғонистон ҳукумати Гулбиддин Ҳикматиёр раҳбарлигидаги “Ҳизби Исломий” жангари гуруҳи билан тинчлик шартномасини имзолади. Шартнома 22 сентябрь куни Қобулдаги Олий тинчлик кенгаши офисида имзоланди. Битим тўлиқ кучга киришидан аввал уни президент Ашраф Ғани ҳамда Ҳикматиёр расмий равишда имзолаши керак.

Афғонистон матбуоти тарқатган маълумотларга кўра, келишув шартларига биноан Ҳикматиёрнинг "ўтмишдаги жиноятлари" афв этилади. ҳамда “Ҳизби Исломий” гуруҳига аъзо айрим маҳбуслар озод этилади. Афғонистон ҳукумати яна Ҳикматиёрга қарши жорий қилинган санкциялар бекор қилиниши учун курашади.

Расмий Қобул ва жангарилар ўртасидаги музокаралар бир неча ойдан бери давом этиб келмоқда.

Айрим расмийлар мамлакатдаги энг радикал жангарилардан бири бўлмиш Ҳикматиёр билан шартнома имзоланишидан хавотирда.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Ҳикматиёрнинг инсон ҳуқуқларини поймол қилиб келаётгани ҳақида бонг урмоқда.

Ҳикматиёр 1990 йиллардаги фуқаролик уруши йилларида кўплаб ваҳшийликларга қўл урган.

“Ҳизби Исломий” яна 2001 йилда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Афғонистонда амалиёт бошлаганиден бери бир неча марта АҚШ ҳамда Афғпнистон кучларига қарши ҳужум уюштирган.

Расмий Қобул “Ҳизби Исломий” билан шартнома имзолаш толибларни ҳам сиёсий жараёнда иштирок этишга ундашига умид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG