Линклар

$3 000 000 000. Бу пулни Facebook асосчиси ва унинг хотини касалликларга қарши курашга ажратмоқчи


Марк Цукерберг хотини Присцилла Чан билан.

Марк Цукерберг хотини Присцилла Чан билан.

Facebook асосчиси турмуш ўртоғи Присцилла билан кейинги ўн йил ичида касалликларга даво топишга қаратилган изланишларга 3 миллиард доллар ажратишини эълон қилди.

Бу ҳақда Марк Цукерберг ҳамда унинг турмуш ўртоғи Присцилла Чан 21 сентябрь куни Сан-Франциско шаҳрида эълон қилди.

Ўтган йилда эр-хотин Facebookдаги акциялари олиб келган 45 миллиард долларни “инсон имкониятларини кенгайтириш ҳамда тенгликни тарғиб қилишга” сарфлашларини эълон қилишганди, аммо бу маблағ айнан қандай сарфланишини очиқлашмаганди. Бу эълондан озгина аввал Цукерберглар қиз кўрган эди.

Цукерберг 21 сентябрь 3 миллиард доллар ажратишдан мақсадлари барча касалликларга даво топиш ёки ҳеч бўлмаса тадқиқотчиларга даҳшатли ёки ўлимга олиб келучи дардларга қарши курашишда ёрдам бериш эканлигини билдирди.

Миллардернинг айтишича, энг аввало Сан-Францискода илмий-биологик марказ яратиш учун 600 миллион доллар ажратилади.

Ўтган йилда Цукерберг ва Чан ўз режаларини эълон қилганида айримлар уларни хайрия стратегиялари очиқ эмаслигини, донорларга ортиқча эркинлик беришини айтиб, танқид қилганди.

XS
SM
MD
LG