Линклар

Окcфорд жаҳоннинг энг яхши университети деб тан олинди


Британия, Оксфорд университети

Британия, Оксфорд университети

Британиянинг Оксфорд университети Times Higher Education нашрининг фикрига кўра жаҳоннинг энг яхши университети деб тан олинди. Times Higher Education нашрининг Thomson-Reuters ахборот хизмати билан биргаликда тузиладиган жаҳоннинг етакчи олийгоҳлари рейтинги шунга ўхшаш учта нуфузли рўйхатлардан бири ҳисобланади.

Рўйхатнинг 13 йиллик тарихи давомида биринчи марта сайёрадаги энг яхши олийгоҳ деб Американики бўлмаган олийгоҳ тан олинди. Инглиз тилидаги сўзлашувчи дунёдаги энг қадимий олийгоҳ бўлмиш Оксфорд университети 1096 йилда ўз эшикларини очган. Жорий йилда Оксфорд аввалги беш йил давомида биринчиликни қўлдан бермаётган Калифорния Технология институтини иккинчи ўринга суриб чиқарди.

Жаҳоннинг иккита энг яхши олийгоҳлари орасидаги биринчи «рокировка» дан бошқа Times Higher Education рўйхати ўзгармай қолди.: учинчи ўринда – Калифорниянинг Стэнфорд институти, тўртинчида — Англиянинг Кембридж институти, ундан кейин - Массачусетс Технология институти, Гарвард, Принстон университетлари бор. Биринчи ўнталикдан 6 та Америка олийгоҳи ўрин олган.

Рейтинг асосида олий ўқув муассасаларининг илмий салоҳияти ётади. У қуйидаги кўрсаткичлар бўйича аниқланади: нашрлар сони, цитата келтириш, жалб этилган грантлар миқдори, эксперт ҳамжамият фикри, хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорликдаги ишлар ҳажми. «Бизнинг рўйхатда етакчилик қилаётган университетлар профессорларининг цитата келтириш индекси ўн миллионлар билан ўлчанади», – дея хабар қилишади Times Higher Education вакиллари.

Фақат битта Россия олийгоҳи энг яхши икки юзликка кирган – у ҳам бўлса 188 ўринни эгаллаган МДУ. Ўтган йили бундай олийгоҳлар Россияда тўртта бўлган эди. Рўйхатда келтирилган Россия олийгоҳларининг йигирма тўрттасидан тўққизтаси янада пастроқ ўринларга тушиб кетишган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG