Линклар

Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Самойдин Ҳусейнов Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Бухоро вилояти кенгаши раис этиб сайланди, деб хабар қилди маҳаллий нашрлар.

Самойдин Ҳусейнов 1996 йилдан 2011 йилгача 15 йил давомида Бухоро вилоятига раҳбарлик қилган. У Ислом Каримов томонидан коррупция ва уруғ-аймоқчиликка боғлиқ можаролар фонида лавозимидан олинган, унинг ўрнида Муҳиддин Турдиевич Эсанов иш бошлаганди.

Ҳусейновни «Нуроний» жамғармасининг Бухоро вилояти кенгашига раис этиб сайлаш қарори якшанба куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилиш вақтида қабул қилинган. У бу лавозимда кўп йиллардан буён ишлаб келган Юсуф Қурбоновни алмаштирди.

XS
SM
MD
LG