Линклар

logo-print

Назарбоев топшириғи билан келган қозоқ расмийси Мирзиёев билан учрашди


Назарбоев ва Каримов Олмаотадаги Чимбулоқ дам олиш масканида тушган сурат.

Назарбоев ва Каримов Олмаотадаги Чимбулоқ дам олиш масканида тушган сурат.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Маминни қабул қилди.

ЎзАнинг билдиришича, қозоқ делегацияси Тошкентга президент Нурсултон Назарбоевнинг махсус топшириғи билан келган.

Учрашувда томонлар Нурсултон Назарбоевнинг 12 сентябрда Самарқандага қилган ташрифи пайтида эришилган келишимларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинган.

Учрашувда муҳокама қилинган асосий масалалардан бири икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажмини кўпайтириш бўлди, деб хабар берди ЎзА.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 12 сентябрда Самарқандга Ўзбекистон президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо этиш учун келган эди.

Назарбоев Каримов қабрини зиёрат қилганидан сўнг Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказган.

XS
SM
MD
LG