Линклар

logo-print

Ўзбекистон жорий йилда етиштирилган пахтанинг 55 фоизини қайта ишлаш салоҳиятига эга бўлди


Бухоро текстил корхонаси.

Бухоро текстил корхонаси.

Ўзбекистон 2016 йилда етиштирилган пахта ҳосилининг 55 фоизини қайта ишлаб, пахта толаси ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлди.

Шу муносабат билан “Ўзбекенгилсаноат” вакилининг ўзбек маҳаллий матбуотига билдиришича, 1991 йилда Ўзбекистон ўзи етиштирган пахтанинг 7 фоизинигина қайта ишлаган эди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ҳукумати пахтани қайта ишлаш саноатини ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 1 миллиард долларлик 70та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Мазкур лойиҳалар текстил ва енгил саноатнинг ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш потенциалини 2 баробарга кўпайтиришга қаратилган.

Шу кунгача бу соҳада умумий қиймати 2 миллиард долларлик 200 лойиҳа амалга оширилган.

Бугунги кунда Ўзбекистондан енгил саноат маҳсулотларини сотиб олувчи асосий харидорлар Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Европа Иттифоқи давлатлари ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG