Линклар

Украин айирмачилари асирларни озод этиш келишимига эришилганини билдирди


Асирга олинган украин ҳарбийлари Донецк марказидан олиб ўтилмоқда.

Асирга олинган украин ҳарбийлари Донецк марказидан олиб ўтилмоқда.

Украина шарқидаги Донецк ва Луганск айирмачилари 22 сентябрь куни Киев билан барча асирларни озод қилиш бўйича келишиб олгани тўғрисида баёнот тарқатди.

Луганск айирмачилари вакили Ольга Кобцева бундай келишимга 21 сентябрь куни Беларусь пойтахти Минскда ўтган музокараларда эришилганини маълум қилди.

Чоршанба куни Олий Рада вице-спикери Ирина Герашченко айирмачилар ЕХҲТ вакилларини украин ҳарбий асирлари олдига киритишга рози бўлганини билдирган эди. Лекин расмий асирларни озод қилиш масаласини тилга олмаган.

Украина шарқидаги уруш 2014 йил баҳорида Россия Қримни аннекция қилганидан сўнг бошланган. Украина ва Ғарб давлатлари Россияни айирмачиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётганликда айблайди. Кремль эса бу айбловларни инкор қилади.

БМТнинг билдиришича, Украина шарқидаги жангларда шу кунгача 9 минг 600 одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG