Линклар

Путин Дума спикерини разведка раҳбари лавозимига тайинлади


Сергей Наришкин.

Сергей Наришкин.

Россия президенти Владимир Путин парламент спикери Сергей Наришкинни ташқи разведка раҳбари лавозимига тайинлади.Бу Россияда сўнгги пайтда амалга оширилган кадрлар алмашинувидаги сўнгги ўзгариш бўлди.

Путин Кремль ва махсус хизматлар раҳбарларининг ўринларини алмаштирди. Масалан, 2007 йилдан бери ташқи разведкага раҳбарлик қилиб келган Михаил Фрадков Россия темир йўллари ширкати директорлар кенгаши раислигига тайинланмоқда.

Путин томонидан 22 сентябрда имзоланган фармонга асосан, Наришкин ташқи разведка раҳбари сифатидаги фаолиятини 5 октябрдан бошлайди.

Россия президентининг ашаддий тарафдори бўлган Сергей Наришкин Владимир Путин каби Санкт-Петербургда туғилган. Хабарларда айтилишича, 61 ёшли Наришкин ўз вақтида ҳориж давлатларида, жумладан, 1980 йилда Совет Иттифоқининг Брюсселдаги элчихонасида совет разведкаси учун ишлаган.

Наришкин 2011 йилдан бери Давлат Думаси спикери лавозимида ишлаб келди. Бундан аввал у уч йил президент маъмуриятини бошқарган.

XS
SM
MD
LG