Линклар

logo-print

Маҳмуд Аббос БМТни Фаластинда яҳудий қишлоқлари қуришни тақиқлашга чақирди


Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос.

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос.

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос БМТ Хавфсизлик кенгашини Фаластинда яҳудий қишлоқлари барпо этишни тақиқлашга чақирди. БМТ Бош Ассамблеясида пайшанба куни сўзлаган Маҳмуд Аббос бу борадаги резолюцияни яқин орада тақдим этишини маълум қилди.

Аббос ўз нутқида 2017 йилни “Исроил томонидан Фаластин ерлари босиб олинишига барҳам берилган халқаро йил” сифатида эълон қилишни таклиф этди.

Бунга жавобан Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳу Аббосни Исроил парламентида нутқ сўзлашга чақирди. Нетеняҳу Исроил-Фаластин зиддиятларини бартараф этиш масаласидаги музокараларни қисқа муддатда жонлантиришга тайёр эканини маълум қилди.

2012 йилда Фаластин БМТда кузатувчи давлат мақомига эга бўлган эди. Де –факто Фаластин давлати мавжуд эмас, БМТ Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги ҳудудларни Исроил томонидан босиб олинган ерлар сифатида қабул қилади.

XS
SM
MD
LG