Линклар

Керри Россиядан Ҳалаб атрофида ҳаво ҳужумларини тўхтатишни талаб қилди


Қўшма Штатлар, Сурия бўйича тинчлик музокаралари шарти ўлароқ, Россиядан Ҳалаб шаҳри атрофида барча ҳаво ҳужумларини тўхтатишни талаб қилмоқда.

АҚШ давлат котиби Жон Керри бу талабни пайшанба куни Ню-Йоркда Сурияни қўллаб-қувватлаш бўйича Халқаро гуруҳ учрашуви чоғида илгари сурди.

Ушбу учрашув БМТ Бош ассамблеяси сессияси билан бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтмоқда.

Керри сўзларига кўра, бир томондан Россия ва унинг шериклари, иккинчи томондан мухолифат ўт очишни тўхтатиш шартларини бажаришга тайёр бўлмас экан ижобий натижаларга эришиш имонсиздир.

XS
SM
MD
LG