Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:01

Ўзбекистон тиббиётнинг барқарор ривожаниши бўйича дунёда 55 ўринда бормоқда


Ўзбекистон тиббиётнинг барқарор ривожланиши бўйича дунёнинг 188 мамлакати ичида 55-ўринда бормоқда.

Бу ҳақда дунёнинг етакчи тиббиёт журнали - The Lancet чиқарган рейтинг натижаларидан маълум бўлди.

The Lancet журнали рейтинги 33та кўрсаткич бўйича чиқарилган.

Ушбу рейтингда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, жумладан Туркманистон 60, Қозоғистон 85, Тожикистон 99 ва Қирғизистон 113 ўринда бормоқда.

Соғликни сақлашда барқаро ривожланиш рейтинги бўйича илк ўринда Исландия бормоқда.

Илк бешталикка шунингдек Сингапур, Швеция, Андорра ва Британия кирган.

XS
SM
MD
LG