Линклар

Президент Эрдўған АҚШни Суриядаги курдларни дастаклаётганликда айблади


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қўшма Штатларни Суриядаги курд жангчиларига қурол-яроқ жўнтаётганликда айблади.

Эрдўғаннинг даъво қилишича, АҚШ 21 сентябрда Сурия шимолидаги Кобани шаҳрида жойлашган курд жангчиларига "қурол-аслаҳа ортилган икки учоқ" йўллаган.

БМТ Бош ассамблеясида қатнашган Туркия президентининг ишонишича, Вашингтон "Исломий давлат" экстремист гуруҳига қарши курашда курд жангчиларидан фойдаланиб, ҳатога йўл қўймоқда.

XS
SM
MD
LG