Линклар

PaxtaGram: Тадбиркорларга ўзлари ва мактабдаги боллари учун пахта солиғи


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGram га Telegram орқали ёзинг ва Instagram да томоша қилинг :)

Асакалик яна бир муштарий пахта учун пул маблағлари мажбурий равишда йиғилаётгандан шикоят қилди:

Мен сизларга Асакада бўлаётган ишлар хақида айтиб бермоқчиман. Биз оилам билан 2015 йилда банкдан кредит олиб, кичкинагина дўконча очдик ва тадбиркорлик қилиб бошладик. Икки нафар фарзандимиз бор. Каттаси лицейда 2-курсда ўқимоқда. Кичиги эса мактабда 6-синфда ўқийди.

Кечаги куни ўғлим ўқийдиган мактабда мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда барча ота-онадан пахта теримига одам жўнатиш учун пул сўради. “Элга келган тўй” деб биз ҳам пул бердик. Энди бугун эса солиқчилартадбиркорлар учун мажлис ўтказди. Мажлисда пахта учун 100 мингдан солиқ тўлаш кераклигини айтишди.

Шу энди тўғрими? Биз кредит тўлайликми, ё ўғлимизнинг номидан пахтага пул берайликми, ё налог тўлайликми, ё аренда тўлайликми, ёки яна пахтага пул тўлайликми? Инсофи борми бу давлатни?

Бу харомҳўрлар билан бир давлатда яшаётганимдан минг бор афсусдаман.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG