Линклар

logo-print

PaxtaGram: “Ёш болам билан пахтага чиқишим тўғрими?”


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGram га Telegram орқали ёзинг ва Instagram да томоша қилинг :)

“Мен 1994 йилда Андижон шаҳрида туғилганман. Битта фарзандим бор. Жорий йилда Андижондаги Олий ўкув юртига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндим. Бир хафта ўқиш бўлиб бўлмай пахта мавсуми бошланди.

Менинг қарамоғимда фарзандим бўлсада, “пахтага чиқишга мажбурсан” деб декан ҳам, куратор ҳам айтди.

“Бу сиёсий жараён. Бормаганларни ўқишдан ҳайдаймиз. Ў хоҳ болалик, хоҳ боласиз бўлсин”.

Бизнинг гуруҳда уч нафар фарзандлик талаба бор. Биринчи фарзандлик талаба фарзандлик бўлганини ва шу боис пахта теримига бора олмаслигини кураторга айтган. Куратор эса унга “150 доллар олиб келинг” деб айтибди. Сўнг, мен ва яна бир фарзанди бор шеригим шу масалада кураторнинг олдига борсак, кўпайиб қолганимизни кўрган куратор “ставкани” ошириб 200 доллар сўради.

“Қолганлар эса 300 доллар олиб келсин” деб айтди. Мен ЗАГСдан олган маълумотномани, фарзандимнинг метрикасининг нусхасини ва яна 150 доллар кураторимга топширдим. У эса уялмасдан 5 кундан сўнг “сизни яна 50 доллар қарзингиз бор, уни олиб келинг” деб телефон қилди. Биз гап тортишиб кетдик. “Менга ҳеч ким ҳеч нима қила олмайди, менинг дадам “органда” ишлайди” деб шантаж қилди.

Ёш болам билан пахтага чиқишим тўғрими? Ёки 150 доллар бериб ҳам яна сокиш эшитишим тўғрими?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG