Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:45

Обама 11 сентябр терактлари бўйича Саудия Арабистонига даъво қилиш ҳақидаги қонунни вето қилди


АҚШ президенти Барак Обама 2001 йил 11 сентябр кунги террор ҳужумлари жабрдийдаларининг Саудия Арабистони ҳукуматига қарши гўёки унинг бу терактларга алоқадорлиги сабабли даъво аризаси бериш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини вето қилди.

Аввалроқ АҚШ Когресси мазкур қонун лойиҳасини маъқуллаганди.

АҚШ президентига кўра, бундай қонуннинг қабул қилиниши хорижлик шериклар билан террорчиликка қарши кураш борасидаги ҳамкорликка футур етказиши мумкин.

Эндиликда мазкур қонуннинг қабул қилиниши учун АҚШ Конгресси сенати ва вакиллар палатасининг учдан икки овози зарур бўлади.

Саудия Арабистони эса агар бу қонун қабул қилинса, мамлакатнинг АҚШдаги 750 млрд долларлик активлари сотиб юборилиши мумкинлигини айтган.

XS
SM
MD
LG