Линклар

logo-print

Ўзга давлат ватандошлигини олганлар Ўзбекистон ватандошлигидан маҳрум этилади


Хорижий давлат ватандошлигини олганлар Ўзбекистон ватандошлигидан маҳрум этилиши мумкин.

Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни шундай ўзгартиш киритилган “Ўзбекистон Респубиликаси фуқаролиги тўғрисидаги” қонунни имзолаган.

24 сентябрдан кучга кирган ўзгаришларга мувофиқ хориж давлат ватандошлигини олган ҳар бир шахс бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёки хориждаги консуллик идораларини хабардор қилиши керак.

Қонунга мувофиқ, агар шахс хорижий давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG