Линклар

Ҳалабда тинч аҳоли бомбардимон қилинди, камида 25 одам ҳалок бўлди


Суриянинг Ҳалаб шаҳрида шанба кунига ўтар кечаси бомбардимон оқибатида камида 25 одам ҳалок бўлди.

Ҳалабда уй вайроналари остидан одамлар жасадларини олиб чиқишга жалб этилган шифокор ва қутқарувчилар бу ҳақда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига маълум қилган.

Қурбонлар сони янада ортиши мумкинлиги айтиляпти.

Қарийб икки миллион одам яшовчи Суриянинг иккинчи йирик шаҳри Ҳалаб аҳолиси айни пайтда сувсиз қолган.

Шаҳардаги икки йирик насос станциясидан бирини Сурия ҳукумат кучлари Россиянинг қирувчи учоқлари ёрдамида портлатган.

Иккинчисини эса исёнчилар яксон этган.

Шанба куни эса ҳукумат кучлари Ҳалабнинг шарқий қисмини назорат қилаётган исёнчи кучлар позицияларига қарши зарбалар бериб, уларнинг Хандарат лагерини ишғол этди.

Ҳукумат кучлари 22 сентябр куни Ҳалабнинг шарқий қисмига юриш бошлаганди.

АҚШ ва Россия ўртасида эришилган сулҳ битими эса Ҳалабда инсонпарварлик ёрдам карвонига қилинган ҳужумдан сўнг бузилди.

Америка томони мазкур ҳужумда Россия томонини айблаган. Москва эса бу ҳужумга алоқаси йўқлигини айтган.

XS
SM
MD
LG